Ўзбекистондаги энг йирик супермаркетлар тармоғи ҳисобланган Корзинка 21 октябр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунда меҳмонлар ва ходимлари орасида ўзига хос савол-жавоблар ўтказди. Сўровномани ўзбек тилида кўпчилик учун қизиқарли контент тайёрлаб келувчи тарихшунос, санъатшунос блогер, тармоқларда “Сусамбил” саҳифа ва каналлари муаллифи сифатида таниқли Нодир Нишонов олиб борди.
Корзинка меҳмонлари ўзбек тилининг ҳаётдаги аҳамияти, юртимизга келишидан аввал ёки келганидан сўнг қунт билан ўрганаётган бошқа миллатлар вакилларининг муносабатидан кўнгиллари тоғдек кўтарилиши, Ўзбекистонда яшовчи бошқа халқларнинг ҳам мулоқот қилишга самимий, чин эътибор қаратиши уларга нисбатан ҳурматининг минг чандон ошиши ва Корзинка супермаркетларидаги маълумот тахтачалари, нархномаларнинг ҳам давлат тилида экани ҳақида сўзлаган.
Байрам савол-жавоблари видеосида блогер “Корзинка” сўзининг ўзи ҳам ўзбек тили изоҳли луғатидан жой олгани ҳақида эслатиб ўтади. Компания номи бўйича юртдошларимиз томонидан тез-тез саволлар берилади, уларга тармоқ расмий саҳифаларида жавоблар ҳамда бизнес, маркетинг бўйича турли тадбирларда ҳам раҳбарият вакиллари томонидан тўлиқ изоҳ тақдим этиб келинишини алоҳида таъкидлаш жоиз — ўзбек тили луғат бойлиги икки: ички (шевалар, сўз ясаш орқали) ва ташқи (хорижий тиллардан сўз олиш, ўзлаштириш) асосида бойийди.

“Корзинка” сўзи ҳам ўтган аср ўрталаридан маҳаллий аҳоли тилида ўрнашганлиги сабабли у ўзбек тилининг изоҳли луғатига киритилган. Сўнгги ўн йилликда бу сўздан кўпинча “супермаркет” сўзининг маънодоши сифатида ҳам фойдаланиб келинаётгани Корзинка супермаркетлар тармоғига ўзига хос ғурур беради ва ўзбек тилида фаол мулоқот олиб бориши учун масъулият ҳам юклайди.
Компания ребрендингидан аввал ва кейин, ўзбек тилига бўлган эътибор каррасига ошди:
● аввалги ҳисоблаш тизимида маҳсулотларнинг номи рус тилида чиқарилган бўлса, босқичма-босқич равишда у ўзбек тилига алмаштирилди — таржимонлар гуруҳи томонидан 20 000 дан зиёд товарлар номи, тоифалари, хусусиятлари ўзбек тилига ўгирилди,
● супермаркетлардаги кўрсаткичлар, маълумот тахталари, кўчаларда Корзинка билан боғлиқ реклама ва коммуникация эълонлари асосан ўзбек тилида ёзила бошлади,
● Asaxiy.uz нашриёти билан ҳамкорликда ўзбек тилига таржима қилинган китоблар супермаркетнинг ўқув учун зарур товарлар бўлимидан жой олиб келяпти,















