16:00 / 09.08.2021
11463
Реклама

Худди ҳамёндек: korzinkaGO иловасида энди банк карталарини қўшиш мумкин

korzinka.uz супермаркетлар тармоғидан мижозлар учун ажойиб янгилик: эндиликда korzinkaGO мобил иловаси орқали сиз кассада контактсиз тўловларни амалга ошириш имконига эгасиз.

Ўзбекистонда илк бор korzinka.uz UZCARD ва HUMO карталарини мобил иловага қўшиш орқали харидорлар учун хавфсиз ва осон савдо қилишни йўлга қўйди.

Қандай қилиб, дейсизми? Ҳозироқ korzinka.uz махсус иловаси бўлган korzinkaGO'ни мобил телефонингизга юклаб олинг ва яқин атрофдаги супермаркет тармоғига бориб, буни амалда текшириб кўринг!

Иловадаги ягона QR-код банк карталари билан тўловни амалга ошириш ҳамда korzinka.uz картаси орқали бонусларни ҳисоблаш-ечиб олиш имконини беради.

Агарда сизнинг мобил қурилмангизда korzinkaGO иловаси аллақачон мавжуд бўлса, у ҳолда янги қулайликлардан фойдаланиш учун уни охирги талқинигача янгилаб олиш (update) керак бўлади.

Маблағ ва йиғилган бонусларингиз хавфсизлиги мукаммал динамик QR-код билан ҳимоя қилинади.

Эндиликда рўзғор учун керакли маҳсулотларни харид қилиб, касса ёнига яқинлашганда, ҳамёндан тўлов карталарини излашга ҳожат қолмайди. Шунчаки телефон билан ўзингиз QR-код орқали тўловни бажарасиз, тамом!

Бу ҳали ҳаммаси эмас, korzinkaGO иловасида, шунингдек, қуйидаги имкониятлар ҳам мавжуд:

  • виртуал korzinka.uz картасини (жисмоний korzinka.uz картаси муқобили) бир зумда очиш ва бу учун ҳисобингизга 5000 salom-бонус олиш;
  • харид суммасидан 3%гача бонуслар йиғиб бориш;
  • ўзингизга энг яқин korzinka.uz супермаркети манзилини аниқлаш ҳамда барча дўконлар жойлашган нуқталардан исталган бири томон қулай ҳаракатланиш.

Фурсатни бой берманг, фойдали иловани юклаб олинг ва сиз ҳам юз мингга яқин мижозлар каби харид жараёни қулайлигини ҳис этинг!

korzinkaGO тўловлар янада қулай!

korzinka.uz'дан кўпроқ жозибали таклифлар:

korzinka.uz Telegram'да: t.me/korzinka_uzbek

korzinka.uz Instagram'да: @korzinkauz

korzinka.uz Facebook'да: fb.com/korzinkauz

Сайт: korzinka.uz

Боғланиш учун телефон рақами: +99878 1401414

Реклама ҳуқуқи асосида

Top