Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Беларусь Украина самолётларини қабул қилмаслигини айтди
Украина май охирларида Беларусга ўз ҳаво маконидан фойдаланишни тақиқлаганди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск Украинадан келадиган самолётларни Беларусь ҳудудига киритмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Пул Первого» Telegram-канали хабар берди.
«Украина бизга парвозни ёпди, биз ҳам Украинада самолётларни қабул қилмаймиз», — деди Лукашенко.
Украина май охирларида Беларусга ўз ҳаво маконидан фойдаланишни тақиқлаганди. Бунга Минскнинг 23 май куни Ryanair авиакомпанияси самолётини мажбуран қўндириши сабаб бўлганди.
Самолётда Беларусда экстремистик деб топилган Nexta Telegram-канали асосчиси Роман Протасевич бўлган. Самолёт Минск аэропортига қўндирилганидан сўнг Протасевич қўлга олинган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026