Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда пичоқ билан қуролланган шахснинг ҳужуми оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди
Полиция маълумотига кўра, эркакка қарата ўқ узилган ва у қўлга олинган. Унга қадар эса фуқаролар уни тўхтатишга уринган.
Германиянинг Вюрцбург шаҳрида шахси номаълум эркак пичоқ билан ўткинчиларга ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Main Post газетаси.
Нашрнинг ёзишича, ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлган, камида олти киши жароҳатланган.
Полиция маълумотига кўра, эркакка қарата ўқ узилган ва у қўлга олинган. Унга қадар эса фуқаролар уни тўхтатишга уринган.
Воқеа жойи ўраб олингани айтилмоқда. Полиция аҳолини мазкур ҳудудга яқинлашмасликка чақирган.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026