Еврокомиссия раҳбари ЕИ Россия билан муносабатлар ёмонлашишига тайёрланиши кераклигини айтди
Брюсселда ўтказилган саммитда ЕИ етакчилари Германия ва Франциянинг олий даражадаги Россия – Евроиттифоқ саммитини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватламади.
Евроиттифоқ Россия билан муносабатлар ёмонлашишига тайёрланиши ва у билан мулоқотни куч позициясидан олиб бориши керак. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
«ЕИ ва Россия ўртасидаги муносабатлар салбий спиралда турибди. Биз муносабатлар янада ёмонлашишига тайёрланишимиз керак. Биз куч позициясидамиз, чунки иқтисодий муносабатларга назар солсак, Россиянинг ЕИга импорти 5 фоиздан кам, ЕИнинг Россияга импорти эса 37 фоиздан ортиқ», деди у.
Унинг фикрича, «бу тенгсизлик янада катталашади».
«Россия иқтисодиёти дунё воз кечаётган газ ва нефтга асосланган», деди Еврокомиссия раҳбари.
Пайшанба куни Брюсселда ўтказилган саммитда ЕИ етакчилари Германия ва Франциянинг олий даражадаги Россия – Евроиттифоқ саммитини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватламади. Шарқий Европа давлатлари бу таклифни рад этди.
Мавзуга оид
11:47
ЕИ давлатлари депортация бўйича янги қоидаларни зудлик билан қабул қилишни талаб этди
12:10 / 18.10.2024
Зеленский ЕИ саммитида «ғалаба режаси»ни қабул қилишга чақирди
15:30 / 17.10.2024
ЕИ ва Форс кўрфази давлатлари Украина бўйича баёнот берди
11:20 / 17.10.2024