Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эрон олий раҳнамоси Али Ҳоманаийга нисбатан киритилган санкцияларни бекор қилиши мумкин
Маълумот берилишича, бу масала АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувга қайтиши бўйича Венада ўтказилган музокараларда муҳокама қилинган.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Эрон олий раҳнамоси Али Ҳоманаийга нисбатан киритилган санкцияларни олиб ташлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда NBC телеканали ўз манбасига таяниб хабар берди.
Телеканалнинг маълумот беришича, бу масала АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувга қайтиши бўйича Венада ўтказилган музокараларда муҳокама қилинган.
Али Ҳоманаийга қарши санкциялар 2019 йилда аввалги президент Доналд Трамп томонидан киритилганди.
Венада апрелдан бери Эрон ва халқаро "бешлик" (Россия, Буюк Британия, Германия, Хитой ва Франция) ўртасида Эрон ядровий келишувини қайта тиклаш бўйича музокаралар ўтказилмоқда.
Аввалроқ АҚШ Эронга қарши киритилган минглаб санкцияларни олиб ташлашни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026