Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири ижтимоий масофага риоя қилмагани учун истеъфога чиқишини айтди
«Қоида ўрнатганларнинг ўзлари унга амал қилишлари керак ва шу боис истеъфога чиқишим шарт», деди Мэтт Ҳэнкок.
Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳенкок ўзи билан боғлиқ можародан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди.
Вазир маъшуқаси билан учрашиб ижтимоий масофа сақлаш қоидасини бузгани учун халқдан узр сўради.
«Бугун соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ишлар вазири лавозимидан истеъфога чиқишни сўраш учун бош вазир билан учрашдим. Коронавирус пандемиясига қарши кураш ва карантин давомида мамлакатнинг барча аҳолиси қурбонлар беришига тўғри келганини тушунаман. Қоида ўрнатганларнинг ўзлари унга амал қилишлари керак ва шу боис истеъфога чиқишим шарт», деди Ҳэнкок Twitter саҳифасида жойлаштирган видеомурожаатида.
Ҳэнкок бутун пандемия давомида қироллик фуқаролари ижтимоий масофага амал қилишлари шартлигини таъкидлаб келганди.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026