20:29 / 26.06.2021
16445

ОАВ соҳасининг бир гуруҳ ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” фармон имзолади.

Фармон билан мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёнларига қўшаётган катта ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги муносиб хизматлари, замонавий журналистика тизимлари учун юксак малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ОАВ ходимлари фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Қуйидаги мукофотланганлар рўйхати тўлиқ келтириб ўтилади.­

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан

Мелибоев Аҳмаджон­ – «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Қирғизбоев Муқимжон – Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан

Олимов Султонмурод Ҳошимович – «Тафаккур» журнали бўлим мудири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдугаппарова Умида Муратовна ­– Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

Болтабоева Ўғилхон Набижановна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг Наманган вилояти бўйича мухбири

Жўраев Равшанхон Эргашович – «UzReport» ахборот агентлиги бош директори

Ёдгоров Эркин Хусенович – «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталари бўлим муҳаррири, Бухоро вилояти

Жумақулов Абдирасул Пардаевич – «Ҳуррият» мустақил газетаси бош муҳаррири

Михайлов Виктор Владимирович – «Nuz.uz» веб-сайти бош муҳаррири

Убайдуллаев Шароф Ортиқович – «Нуроний» жамғармасининг Республика бошқаруви раиси ўринбосари

Усмонова Гулчеҳра – Иштихон тумани «Иштихон овози» газетаси муҳаррири, Самарқанд вилояти

Усмонова Фарида – Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, ёзувчи

Шерназаров Аҳмадали Мустафоқулович – «Халқ сўзи» газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири

«Дўстлик» ордени билан

Абибуллаев Дауит Есемуратович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича шарҳловчиси

Бобоев Анвар Машрабович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг нашрлар бўлими бошлиғи

Ежков Сергей Александрович – «Uzmetronom.com» веб-сайти бош муҳаррири

Илясов Анвар Абдуллаевич – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фотомухбири

Қодиров Солижон Мелибоевич – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телеканалининг бадиий дам олиш кўрсатувлар бўлими режиссёри

Непомнящая Ольга Ивановна – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг бўлим бош муҳаррири

Обидов Муҳаммад Далимович – Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раиси

Рахметов Махамет – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Тошкент» телерадиоканали» ДУК бўлим муҳаррири

Тохиров Мамасодиқ Боборозикович – Сўх тумани «Садои Сўх» газетаси бош муҳаррири, Фарғона вилояти

Ҳамроев Ислом Ҳамзаевич – «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири

Шамсиев Ғайрат Абдусатторович – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Республика телерадиомаркази» ДУК Тошкент телемаркази бош муҳандиси

Шерматов Толибжон Тоштемирович – Хўжаобод тумани «Ҳақиқат» газетаси муҳаррири, Андижон вилояти

Ёқубжонова Мукаддас Сиддиқовна – Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи муқовалаш цехи машинисти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Раҳмонқулов Улуғбек Акмалович – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Таҳлилнома» ахборот-таҳлилий дастурлар бўлими бош муҳаррири

Умаров Жаҳонгир Тўлқинович – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа-марказининг тасвирга олиш гуруҳи бош мутахассиси

Ўрозов Абдували Пўлатович – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг Президент «POOL» хизмати бош муҳаррири ўринбосари

Холиқов Элбек Мустафоевич – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маркази йиғма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи

Чориев Шунқор Бўриевич – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телерадиоканали» ДУК директори ўринбосари

Йўлдошов Галавиддин – Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қашқадарё вилояти бўлими раиси

«Соғлом турмуш» медали билан

Азимов Анвар Ҳабибуллаевич – «Менинг юртим» телеканали лойиҳа бошловчиси

Николенко Лилия Владимировна – «Potrebitel.uz» веб-сайти администратори, блогер

Санаев Фурқат Чориевич – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи

Ташматова Тамара Шералиевна – «Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда» газеталари бирлашган таҳририятининг бош муҳаррири ўринбосари, Фарғона вилояти

«Келажак бунёдкори» медали билан

Алимова Сабина Туйгуновна – «Правда Востока» газетаси мухбири

Исажонов Миролим Хайрулло ўғли – «Daryo.uz» интернет нашри мухбири

«Шуҳрат» медали билан

Абдураҳмонов Хайрулло Файзуллаевич – «Маҳалла» газетаси махсус мухбири

Акбаров Қосимжон Турғунович – Мингбулоқ тумани «Мингбулоқ» газетаси муҳаррири, Наманган вилояти

Асқаров Нуриддин Муҳаммаджонович – «Рухсор телерадиоканали» МЧЖ бош директори, Фарғона вилояти

Очилова Садоқат Саъдуллаевна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг халқаро мухбирлар тармоғи муҳаррири

Бозоров Бахшилло Муҳамадович – «Istiqlol-TV» телерадиокомпанияси директори, Бухоро вилояти

Давирова Гулбаҳор Қўчқоровна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» радиоканалининг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий эшиттиришлар муҳарририяти бош муҳаррири

Дурдиева Гулчеҳра Сатторовна – «Янги Ўзбекистон» газетасининг Тошкент вилояти бўйича мухбири

Жалилов Суҳробжон Ёқуб ўғли – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг бўлим видео монтажчиси

Заитова Наргиза Собировна – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга нашрлар хизмати раҳбари

Қаллиханова Лолагул Оразгалиевна – «Makan.uz» веб-сайти бош муҳаррири

Қулмуродов Анвар Ботирович – «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари

Қосимов Зафаржон Олимжонович – «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири

Қосимова Сарвара Жўраевна – «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси мухбири

Маматов Рустам Ўроқбоевич – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа-марказининг ахборот тайёрлаш гуруҳи етакчи мутахассиси

Манзурова Нодира Абдулхаевна – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Фотоахборот таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари

Машарипов Шержан – «Xива тонги» газетаси муҳаррири, Хоразм вилояти

Менгзияева Райҳон Янгибоевна – Қумқўрғон тумани «Қумқўрғон садоси» газетаси бош муҳаррири, Сурхондарё вилояти

Назиров Дилшодбек Баҳодирович – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг студия бош муҳаррири

Насимов Бахтиер Азимович – Тошкент шаҳри «Coscom» МЧЖ Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, блогер

Пўлатова Шоҳиста Анваровна – «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг қолиплар тайёрлаш цехи монтажчиси

Соболева Екатерина Насриддиновна – Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг лойиҳа мувофиқлаштирувчиси

Сувонов Нодир Абдиравубович – Тошкент шаҳри «Адабиёт нашриёти» МЧЖ директори

Султлнова Феруза Ҳикматуллаевна – «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйининг муқовалаш цехи чоп этувчиси

Тешаев Андрей Вячеславович – «Podrobno.uz» янгиликлар агентлиги бош муҳаррири

Утемуратов Фурхат Юсупович – Хўжайли тумани «Хўжайли ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳошимова Юлдуз Ўткуровна – «Миллий» телеканалининг ижтимоий-маърифий бўлими бошлиғи

Ҳусанов Жасур Руҳиддинович – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

Шарапова Ирисгул Бўранбаевна – «Қорақалпоғистон» радиоканалининг «Хабар» ахборот-таҳлилий дастурлари бош муҳарририяти бўлим мудири, Қорақалпоғистон Республикаси

Эргашев Набижон Мажид ўғли – «Жиззах» нодавлат телеканали бош муҳаррири, Жиззах вилояти

Эшбоев Темир Абдирасулович – «Халқ сўзи» газетасининг Навоий вилояти бўйича мухбири

Юсупова Феруза Ортиқовна – «Телерадиокомпания Zo‘r» МЧЖнинг «Zo‘r TV» телеканали муҳаррири

Top