Жаҳон | 23:39 / 27.06.2021
71852
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадаги заставасини эгаллаб олди   

«Толибон» жангарилари Афғонистоннинг Балҳ вилояти Калдор уезди Учкуч чегара пунктига ҳужум қилиши оқибатида ҳукумат қўшинларининг 17 ҳарбийси Тожикистон ҳудудига чекинди. Бу ҳақда Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизматида маълум қилинди. 

Фото: AP

Хабарда таъкидланишича, маҳаллий вақт билан соат 12:50гача давом этган тўқнашувлар оқибатида ҳукумат қўшинларининг 17 ҳарбийси ўз ҳаёти ва шахсий таркибни сақлаб қолиш учун «Шаҳритус» чегара отрядининг 1-пости орқали Тожикистон томонга ўтишга мажбур бўлган.

Маълум қилинишича, тожик чегарачилари инсонпарварлик ва яхши қўшничилик тамойилларига амал қилиб, афғон ҳарбийларига ўз ҳудудига ўтишга рухсат берган.

Таъкидланишича, ушбу чегараолди участкасидаги вазият кескинлигича қолмоқда, «Толибон» ва афғон ҳукумат қўшинлари ўртасида ҳарбий тўқнашувлар давом этмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид