Ҳиндистон охирги ойларда Хитой билан чегарага 50 минг нафар қўшин жойлаштирди – ОАВ
Ҳозирги вақтда Хитой билан чегарага 200 мингга яқин ҳинд ҳарбийлари жойлаштирилган бўлиб, бу ўтган йилдагига нисбатан 40 фоизга кўпдир.
Ҳиндистон охирги ойларда ўз позициясини мустаҳкамлаш учун Хитой билан чегарага камида 50 минг нафар ҳарбий жойлаштирди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Mint газетаси хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Ҳиндистон мудофаа вазирлиги учта чегарадош ҳудудга қўшин ва ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмаларини жойлаштирган.
Ҳозирги вақтда Хитой билан чегарага 200 мингга яқин ҳинд ҳарбийлари жойлаштирилган бўлиб, бу ўтган йилдагига нисбатан 40 фоизга кўпдир.
Нашр манбаларининг сўзларига кўра, Хитой ҳам яқинда Ҳиндистон билан чегарадаги баҳсли ҳудудларга қўшимча кучлар жўнатган. Хитой чегарадош ҳудудларда бункер ва учиш-қўниш йўлаклари қурмоқда, деган нашр манбалари.
2020 йил май ойида икки мамлакат чегарасидаги Ладакх областида тўқнашувлар содир бўлган ва ҳар икки томондан қурбонлар бўлганди. Ҳиндистон ва Хитой ушбу ҳудудга оғир артиллерия, танк ва авиация кучларини олиб келди. Аммо қатор музокаралардан сўнг қўшинлар чегаралардан олиб кетилди.
Мавзуга оид
19:20 / 17.10.2024
Бангладеш халқаро трибунали собиқ бош вазир Ҳасинани ҳибсга олишга ордер берди
12:04 / 16.10.2024
Хитой дунёдаги биринчи 6 тоннали учувчисиз самолётни намойиш қилди
11:10 / 15.10.2024
Хитой Тайван яқинида йирик машғулот бошлади: қўшинлар орол блокадасини машқ қилмоқда
14:47 / 14.10.2024