Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳукумати ишлашга келадиган чет элликлар учун эмлашни ташкил қилади
Москва мериясига кўра, мигрантларни эмлаш 1300 рублни ташкил қилади, уни иш берувчи тўлайди.
Россия ҳукуматига тегишли кўрсатма Петербург халқаро иқтисодий форуми якунлари бўйича мамлакат президентидан келиб тушди.
Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳукуматига молиялаштириш манбасини белгилаб, Россияга ишлаш учун келаётган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни 15 июлга қадар эмлаш ишларини ташкил этиш тўғрисида кўрсатма берди. Бу ҳақда Кремл сайтида хабар қилинган.
«Россия Федерациясига ишлаш учун келаётган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни янги коронавирус инфекциясининг (COVID-19) олдини олиш мақсадида, эмлаш ишлари ташкил этилсин. Тегишли тадбирларнинг молиялаштириш манбалари аниқлансин», дейилади Петербург халқаро иқтисодий форуми якунлари бўйича юборилган кўрсатма матнида.
Москва мериясига кўра, мигрантларни эмлаш нархи 1300 рублни ташкил қилади, уни иш берувчи тўлайди.
Россияда шанба куни «Спутник Лайт» вакцинасининг дастлабки партиялари фуқаролик муомаласига киритилди, уни хорижий фуқаролар, шу жумладан меҳнат муҳожирларини эмлаш учун ишлатиш режалаштирилган.
«Июн охиригача тахминан 2,5 миллион доза фуқаролик муомаласига киритилади, ишлаб чиқариш ҳажми ошириб борилади», дея Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг сўзларидан иқтибос келтирган «РИА Новости».
Аввалроқ, Москва мэрининг ижтимоий ривожланиш бўйича ўринбосари Анастасия Ракова шаҳарда вакцина фуқаролик муомаласига киритилганидан сўнг, мигрантлар учун эмлаш пунктлари улар учун қулай жойларда ташкил этилишини айтган эди.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026