Жаҳон | 23:29 / 28.06.2021
14110
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг энг йирик юк ташувчи авиакомпанияси Беларусни четлаб уча бошлади

Бу Европа Иттифоқи, Британия ва АҚШ Беларусь компанияларига қарши санкциялар киритгандан кейин юз берди.

Россиянинг энг йирик юк ташувчи авиакомпанияси «Волга-Днепр» Беларусь устидан учишдан воз кечди. Бундан парвозлар ортидан кузатув олиб борувчи FlightRadar24 портали маълумотлари дарак бермоқда.

«Биз ҳақиқатан ҳам парвозларимиз учун Беларусь ҳаво ҳудудидан вақтинча фойдаланмасликка қарор қилдик», деган компания вакили.

У бу вазият юзасидан бошқа изоҳ беришдан бош тортган.

Россия авиакомпанияси Европа Иттифоқи, Британия ва АҚШ Беларусь компаниялари, жумладан, аэронавигация хизматлари провайдери «Белаэронавигация»га қарши санкциялар киритгандан кейин Беларусь устидан парвозлардан воз кечган. Бундан ташқари, Британия фуқаро авиацияси бошқармаси ушбу провайдер билан ҳамкорлик қилишни тақиқлаб қўйган.   

«Волга-Днепр»га яқин манбанинг таъкидлашича, компания барча халқаро қоидаларни сўзсиз бажаргани сабабли юқоридаги тақиқловга амал қилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид