Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бали яқинида бортида 56 киши бўлган кема чўкиб кетди
Фото: YouTube/Baaca ID
Индонезиянинг Бали ороли яқинида бортида 56 киши бўлган кема чўкиб кетди. Бунинг оқибатида 6 киши ҳалок бўлди.
Antara ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳалок бўлганлар жасадлари экспертиза ўтказиш учун давлат шифохонасига жўнатилган.
Маҳаллий полиция бошлиғининг таъкидлашича, кемада 41 йўловчи ва экипажнинг 15 аъзоси бўлган. Бахтсиз ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 19:06да Бали бўғозида юз берган.
Индонезия транспорт департаменти маълумотларига кўра, воқеа жойидан 44 киши эвакуация қилинган.
Jasa Raharja суғурта компанияси жабрланувчиларга компенсация тўлашини маълум қилган. Индонезия қонунларига кўра, ҳалокат қурбонлари меросхўрлари 50 млн (3,5 минг доллар), жабрланувчилар эса 20 млн Индонезия рупийси олишлари керак.
Мавзуга оид
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
10:20 / 10.02.2026
АҚШ Тинч океанида наркосавдогарларга тегишли деб айтилган кемага зарба берди
19:34 / 11.01.2026
Туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия берилади
14:45 / 01.01.2026