Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда профилактика инспекторини уриб, тан жароҳати етказган шахсларга жиноий иш қўзғатилди
Самарқанд вилояти Нарпай туманида профилактика инспекторига тан жароҳати етказган фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 8 июнь куни соат 01:00 лар атрофида Нарпай тумани Чархин маҳалласида, йўл четида тўхтаб турган Nexia-2 машинаси туман ИИБ профилактика инспектори Ў.Буркиевда шубҳа уйғотган. У машина олдига бориб, унинг ичида бўлган икки нафар фуқародан ўзини таништиришини ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини сўраган.
Фуқаролар профилактика инспекторига қўпол муомалада бўлиб, унинг қонуний талабларини бажармасдан, уриб тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, 2021 йил 23 июнь куни ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026