Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг йирик иккинчи ГЭС ишга тушди
"Байхэтан"нинг умумий қуввати 16 миллион киловатт бўлиб, у йилига 62 миллиард киловатт/соат энергия ишлаб чиқаради.
Фото: Reuters
Хитой "Байхэтан" гидроэлектростанцияси ишга туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълум қилинишича, у қуввати жиҳатидан дунёда иккинчи ўринда туради. "Байхэтан" ГЭСи 2022 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Ҳозирча ҳар бири 1 миллион киловаттлик иккита энергия блоки ишга туширилди.
"Байхэтан"нинг умумий қуввати 16 миллион киловатт бўлиб, у йилига 62 миллиард киловатт/соат энергия ишлаб чиқаради.
Барча 16 генератор ишга тушганидан сўнг ГЭСнинг бир суткалик энергия ишлаб чиқариши 500 минг кишининг электр энергиясига бўлган бир йиллик эҳтиёжини қондиришга етади.
Қуввати жиҳатидан дунёда биринчи ўринда турувчи ГЭС Хитойнинг Хубэй провинциясида жойлашган "Уч дара" ГЭСи ҳисобланади. Бу ерда 2020 йилда 103,1 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид
19:33 / 23.02.2026
Хитой уй бозоридаги инқироз: бунга нима сабаб бўлди?
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
07:33 / 21.02.2026
Келажак шакли: Хитойда 2026 йилда битадиган 12 йирик лойиҳа
08:00 / 20.02.2026