Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади
Сўнгги кунларда мамлакат ҳудуди бўйича июл ойи боши учун меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Бу ҳодиса Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқимларининг кириб келиши билан боғлиқдир.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун республиканинг аксарият вилоятларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Дам олиш кунларида эса республикада иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароити сақланиб қолади, ҳаво ҳарорати кечалари 24-27 даража иссиқ, кундуз кунлари 38-41 даража иссиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44 даража иссиқ атрофида бўлади. Шамолнинг 15-20 м/с тезликкача кучайиши сақланиб қолади.
Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланиши оқибатида куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Мавзуга оид
12:27 / 26.06.2026
Ҳафта охирида ўзгарувчан ҳаво кузатилади
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
11:37 / 22.06.2026
Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
09:15 / 22.06.2026