Ўзбекистон | 08:54 / 02.07.2021
2292
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

У билан Ўзбекистон ҳукумати ва Венгрия ҳукумати ўртасида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. У Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг 2021 йил 30 мартда Тошкент шаҳрига расмий ташрифи доирасида имзоланган.

Битим савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида, шунингдек ўзаро манфаатли бошқа йўналишларда ўзаро манфаатли минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга кўмаклашади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги унинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

ТИВга Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномани Венгрия томонига юбориш топширилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.06.2021 йилдан кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид