10:03 / 02.07.2021
7643

Трамп шахсий ижтимоий тармоғини ишга туширди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп жамоаси 1 июлда ортиқча дабдабасиз Gettr деб номланган янги ижтимоий тармоқни ишга туширди.

Politico нашрининг хабар беришича, Gettr йирик технологик компанияларнинг ижтимоий тармоқлари муқобили бўлади.

Дастур таърифида унинг мақсади «бекор қилиш маданиятига ва ижтимоий тармоқларда монополияларга қарши кураш, теран онгни илгари суриш, сўз эркинлигини ҳимоялаш ҳамда ғояларнинг ҳақиқий бозорини яратиш» экани айтилган.

Ижтимоий тармоқни ривожлантириш билан Трампнинг собиқ вакили Жейсон Миллер шуғулланади.

Ижтимоий тармоқ билан таниш манбанинг таъкидлашича, у Twitter’га жуда ўхшаш. Маълум қилинишича, янги ижтимоий тармоқ Трамп ўз тарафдорлари билан онлайн тарзда ҳеч қандай тўсиқларсиз мулоқот қила оладиган майдончага айланади.

Top