Жаҳон | 22:21 / 05.07.2021
3488
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш талаби бекор қилиниши режалаштирилмоқда

Маълум қилинишича, 19 июлдан жамоат транспорти, дўконлар ва меҳмонхоналарда ниқоб тақиш ихтиёрий бўлади. 

Фото: PA Images

Буюк Британияда мажбурий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш талабини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Sky News нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 19 июлдан жамоат транспорти, дўконлар ва меҳмонхоналарда ниқоб тақиш ихтиёрий бўлади. 

Шунингдек, бар ва паблар ҳамда бошқа жамоат жойларига ташриф буюрганлардан ички COVID-паспортлар талаб қилинмайди.

19 июлдан ижтимоий масофа сақлаш режими бекор қилиниши, тунги клублар ва бошқа муассасалар иш бошлаши кутилмоқда.

Бундан ташқари, концерт ва спорт мусобақаларида томошабинларнинг сони чекланиши бекор қилинади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид