Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда минглаб одамларга коронавирусга қарши сохта вакцина киритилгани фош қилинди
Ҳиндистонда одамларга коронавирусга қарши вакцина сифатида оддий физиологик аралашма киритган фирибгарлар фош қилинди. Мингдан кўпроқ одам бундай “сохта эмлаш” жабрдийдасига айланган.
Фото: AFP/Getty Images
Таъкидланишича, ушбу фирибгарликка тиббий ходимлар ҳам аралашган. Мумбай шаҳри полиция бошқармаси вакили Вишал Тхакурнинг таъкидлашича, шаҳарда ва ёнга ёндош ҳудудларда бундай сохта эмлаш бўйича камида 12та кампания амалга оширилган.
“Улар эмлаш учун физиологик аралашма қўллашган. Ҳар бир сохта эмлаш пунктида шундай қилинган”, деб маълум қилган Тхакур.
Полиция маълумотларига кўра, 2500га яқин одам сохта вакцина олган. Фирибгарлик ташкилотчилари ушбу алдов орқали 28 минг доллар ишлаб олишган.
“Биз шифокорларни ҳибсга олдик. Улар фирибгарликни амалга оширишда қалбаки сертификат, флакон, шприцлар ишлаб чиқарган клиникадан фойдаланишган”, деб қўшимча қилган полиция вакили.
Айни вақтда ушбу фирибгарлик иши бўйича 14 киши ҳибсга олинган. Улар фирибгарлик, жиноий тил бириктириш, қотилликка суиқасд каби жиноятларда гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026