Жаҳон | 20:42 / 06.07.2021
6093
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй АҚШ ва Хитой раҳбарлари учрашиши мумкинлигини билдирди

АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трамп Си Цзиньпин билан халқаро тадбирларда бир неча марта учрашганди.

АҚШ президенти Жо Байден ва ХХР раиси Си Цзиньпин ўртасидаги учрашув яқин келажакда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Оқ уй вакили Курт Кэмпбелл маълум қилди.

«Ҳар икки раҳбар мавжуд имкониятларни баҳолайди деб ўйлайман. Улар орасида узоқ бўлмаган келажакда қандайдир мулоқот бўлишини кутмоқдаман», – деди у.

Шу билан бирга, Кэмпбелл ушбу мулоқот 30-31 октябрда Римда ўтказилиши режалаштирилган G20 саммитида бўлиши мумкинми деган саволга жавоб бермади.

АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трамп Си Цзиньпин билан халқаро тадбирларда бир неча марта учрашганди.

Мавзуга оид