“Укам оғир дарддан нобуд бўлди, акам цирроздан вафот этди, энди менда ҳам шу касаллик...” – Ўткирнинг юракни эзувчи тақдири
Шундай оилалар борки, синов уларга устма-уст келади ва кўпчиликнинг қадди букилиб қолади. Бугунги қаҳрамонимиз оиласида уч нафар ўғил бўлган. Фалакнинг гардиши билан бугун у ёлғиз қолган ва энди оғир дард қаҳрамонимиз ҳаётига жиддий хавф солиб турибди.
“Сурхондарёданман, касаллик мени пойтахтга етаклаб келди. Уч йилдирки, мунтазам даволанишга мажбурман. Жигар циррози деган оғир дарддан азият чекаман. Уч ўғил эдик, фақат мен қолдим. Акам бир неча йиллар олдин айни шу жигар циррозидан вафот этди.
Бу айрилиқдан куйиб юрганимизда БМТда ишлайдиган, ҳаммамизнинг фахримиз бўлган укам Бобур Комилов хорижда оғир касалликдан омонатини топширди”, – дейди таҳририятимизга ташриф буюрган Ўткир Комилов.
“Укамнинг ўлимидан кейин ҳам синовлар тугамаган экан. Менда ҳам жигар циррози аниқланди ва шундан бери азобдаман. Бу касалликда ҳатто жигар кўчириш ҳам ёрдам бермай қолиши мумкин экан. Шифокорлар кўнглимни кўтаришгани шуки, менда мана шу операция орқали соғайиб кетиш имкони бор экан.
Лекин жигар алмаштирилмаса, нима бўлишини тасаввур қилишга қўрқаман. Ўзимнинг ҳам уч фарзандим бор, уларнинг отасиз қолишини ўйласам титраб кетаман. Ҳеч кимнинг бошига бундай кун тушмасин экан. Уч йилдирки, бор будимизни сотиб даволаниб келдим. Энди йирик операция олдида ожиз қолдим. Илтимос, менга ёрдам беринг. Лозим топсангиз эҳсон қилинг, унга лойиқ кўрмасангиз қарз беринг. Ишонинг, соғайиб кетганимдан кейин, албатта, қайтараман”, – сўзларини тугатди бемор.
Ўткир Комилов ҳам кўпчилик сингари Ҳиндистонга боришни мақсад қилган. Аммо етишмовчилик унинг кўп режаларини барбод қилиши мумкин. Кўпнинг оз-оздан бергани эса уни бу дарддан қутқаради, деган умидимиз бор. Зеро Сиз муштарийлар дардмандларни ҳамиша қўллайсиз.
Ўткир Комиловга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600060987310084 (Халқ банки, Ўткир Комилов номида)
Сбербанк: 5336690159138900 (Муҳиддин Маматқулов номида)
Виза: 4108590167148363 (Ўткир Комилов номида)
Телефон: +998919051878
Аброр Зоҳидов тайёрлади.
Тасвирчи — Шерзод Эгамбердиев.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024