Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: ихтисослашган тоғ олди туманларида узумчилик плантациялари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев зумчилик ва ипакчилик соҳасидаги мавжуд муаммолар ҳамда бу тармоқларни ривожлантиришда муҳим вазифалар бўйича видеоселекторда туман ҳокимларига 10 кун муддатда узум етиштириш тажрибасига эга бўлган тадбиркорларни танлаб олиб, лойиҳаларни ғалла ва пахтадан қисқарадиган, янги ўзлаштириладиган ҳамда эски боғ ва токзорлар ўрнига жойлаштириш топшириғини берди.
«Бизда етиштириладиган узумларнинг 90 фоизи данакли бўлиб, сўнгги йилларда Европа ва Осиё бозорларида данаксиз узум навига бўлган талаб кескин ортиб бормоқда. Самарқандда 6,3 минг гектар, Жиззах – 2,8 минг, Тошкент вилояти – 1 минг, Қашқадарё – 900 гектар ва Бухорода 880 гектар. Токзорларнинг атиги 38 фоизи (34 минг 600 гектар) интенсив усулда (войиш ва шпалерда) парваришланмоқда.
Энотуризм ҳам соҳа сифатида ҳали ривожланмаган, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида фақат 4та туристик узум плантациялари ташкил этилган, холос. Қибрайда “Узум фермер”, Паркентда “Ҳамкор”, Тайлоқда “Боғизоғон”, Фарғонада “Фарғона франс” корхоналари.
Бир нарсани аниқ тушуниб олишимиз керак, соҳага илмий ёндашувлар жорий қилинмас экан, вилоят ва туман ҳокимлари бутун жамоаси билан масала ичига кириб, туманларни ихтисослаштириш, ер ажратиш, кўчат тайёрлаш, маҳсулотни экспорт қилишни шахсан назоратга олмас экан, соҳада катта ўзгаришлар қилиш қийин бўлади.
Шунинг учун, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Биринчидан, ихтисослашган тоғ олди туманларида йирик-йирик узумчилик плантацияларини ташкил этиш керак.
Мисол учун, ўтган йили Олтиариқ туманида ғалла майдонлари қисқартирилиб, 2 минг гектар ерда йирик узумзорлар барпо этилди (2016 йилда – атиги 27 гектар).
Ушбу ерлар узум етиштириш тажрибасига эга бўлган аҳолига 1 гектардан 3 гектаргача танлов асосида бўлиб берилди. Бунинг ҳисобига туманда 5 минг нафар кишининг доимий бандлиги таъминланди.
Энг асосийси, бунинг эвазига қўшимча 60 минг тонна узум етиштирилиб, унинг экспорти кейинги йилда қарийб 100 млн долларга, тўлиқ ҳосилга киргандан кейин эса йилига 200 млн долларга етади (2016 йилда туманда узум экспорти атиги 5 млн доллар бўлган).
Туман ҳокимлари 10 кун муддатда узум етиштириш тажрибасига эга бўлган тадбиркорларни танлаб олиб, лойиҳаларни ғалла ва пахтадан қисқарадиган, янги ўзлаштириладиган ҳамда эски боғ ва токзорлар ўрнига жойлаштирсин.
Бу танловларни очиқчасига халққа ва тадбиркорларга телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали очиқ эълон қилсин. Тадбиркорларга халақит қилмасак, салгина кўмак берсак, бу фойдали бизнесни уларнинг ўзлари қилишади», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
11:21 / 15.08.2025
Узумчилар қишлоғи – Оқбилолдан репортаж
17:38 / 25.12.2024