Спорт | 02:50 / 08.07.2021
13817
2 дақиқада ўқилади

Англия 120 дақиқа давом этган баҳсда Данияни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Евро финалига чиқди

Европа чемпионатида иккинчи финалчи номи ҳам маълум бўлди.

Англия ўз майдонида Дания устидан иродали ғалабага эришиб, ўз тарихида илк бор қитъа чемпионати финалига йўл олди. Дамсгор суперголи билан ҳисобни очган бўлса, Кьер автоголи билан мувозанатни тиклади. Асосий вақтда кучлар тенг келди. Қўшимча бўлимларнинг биринчисида Кейн ғалаба тўпини киритди. Эътиборлиси, инглизлар сардорининг пенальтидан берган зарбасини Шмейхель бартараф этди, аммо қайтган тўпни Ҳаррининг ўзи дарвозага йўллади.

Шундай қилиб 11 июль куни «Уэмбли»да бўлиб ўтадиган финалда Англия ва Италия чемпионлик учун майдонга тушишади.

Евро-2020. 1/2 финал
Англия — Дания 2:1

7 июль, «Уэмбли»
Голлар: Кьер (39, автогол), Кейн (104) — Дамсгор (30).
Амалга оширилмаган пенальти: Кейн (104).
Англия – Пикфорд, Стоунз, Уокер, Шоу, Магуайр, Сака (Грилиш 69, Триппьер 106), Райс (Ҳендерсон, 95), Маунт (Фоден, 95), Филлипс, Стерлинг, Кейн. 
Дания – Шмейхель, Ларсен (Васс, 67), Вестергор (Винд, 105), Кьер, Мэле, Ҳёйбьерг, Дилэйни (Йенсен, 88), Дамсгор (Поульсен, 67), Кристенсен (Андерсен, 79), Брэйтуэйт, Дольберг (Нергор, 67).
Огоҳлантиришлар: Магуайр (49), Васс (72).

Мавзуга оид