Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда 2,5 млрд сўмга таъмирланган «базар стоянка» 60 кун деганда ишга тушди
Фото: KUN.UZ
5 июлда Нукусдаги энг катта автотураргоҳ фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон транспорт вазирлиги хабар берди.
Шу кундан бошлаб «базар стоянка»да «Дамас»лар ҳаракати қайта йўлга қўйилди. Олдин нукусликлар ёғин-сочинли кунларда тураргоҳда сув кечиб юрарди.
«Базар стоянка»нинг таъмирига 2,5 млрд 251 млн сўм кетган. Бозор маъмуриятининг маълум қилишича, бу маблағ ички имконият эвазига топилган.
«Стоянка» 4 май куни ёпилганди. Реконструкция ишларига 60 кун вақт кетди. Бу вақт мобайнида «Дамас»лар Нукус бўйлаб тарқатиб юборилди.
Aвтотураргоҳга ёмғир ва қор суви йиғиладиган махсус жиҳозлар ўрнатилган. Йўналишлар ўртасида ҳам сув тўпланмаслиги мумкин. Махсус ариқчалар бунга имкон бермайди.
Лекин ётқизилган асфалт сифати савол остида қолмоқда. Ҳайдовчиларнинг айтишича, «стоянка»га сифатсиз асфалт тўшалган.
Маълумот учун, «Базар стоянка»га ҳар бир «Дамас» 500 сўмдан кириб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин Нукус шаҳри ҳокими Утемурат Панаев Нукусдаги ягона туннел ва «базар стаянка»дан сув кечиб ўтилишига ўз муносабатини билдирганди.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
10:20 / 30.12.2025
31 декабрдан 4 январгача Poytaxt Parking тўхташ жойлари бепул бўлади
13:59 / 18.12.2025