Байрам кунлари муносабати билан Poytaxt Parking автотураргоҳларидан фойдаланиш тартибига вақтинчалик енгиллик киритилди. Маълум қилинишича, 31 декабр санасидан 4 январгача Poytaxt Parking’нинг барча белгиланган тўхташ жойлари бепул бўлади.
Қайд этилишича, мазкур қарор янги йил кунлари пойтахтда ҳаракатланишда ҳайдовчиларга қўшимча қулайлик яратиш, транспорт оқимини тартибга солиш ва аҳоли ҳамда меҳмонларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қабул қилинган.
Шу билан бирга, ҳайдовчилардан белгиланган тўхташ қоидаларига амал қилиш, йўл белгиларини инобатга олиш, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш ва тартиб-қоидаларга риоя этган ҳолда парковка хизматларидан фойдаланиш сўралмоқда.











