15:29 / 08.07.2021
2064

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда бир киши вафот этди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 6 июль куни соат 22:30ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Ангор тумани ҳудудидан ўтган 1433-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Москвич» машинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, мумкин бўлмаган жойдан қайрилган ва рўпарадан келаётган машинани ўтказиб юбормаган. Ана шу ҳолатда Термиз-Шеробод йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Нексия» машинаси «Москвич»га келиб урилган. Оқибатда, «Москвич» машинасида йўловчи сифатида кетаётган 1987 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Ангор тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ўтказилмоқда.

Top