Хитой жанубидаги шаҳар коронавирус тарқалиши сабабли тўлиқ ёпилди
Хитойнинг Юннан провинцияси маъмурияти Мьянма билан чегарадош Жуйли шаҳрида коронавирус тарқалиши авж олгани сабабли шаҳарга кириш-чиқиш йўлларини ёпди.
Шаҳар мэри Шан Лабян Жуйлига барча 8та кириш-чиқиш пункти ёпилганини, уйда яккаланиш режими киритилганини эълон қилган. Унинг айтишича, шаҳарда вируснинг мутацияга учраган тури жадал суръатлар билан тарқалмоқда.
Лабян бутун мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун Жуйлида вируснинг олдини олиш бўйича қатъий ва илмий асосланган дастур қабул қилинганини таъкидлаб ўтган.
Шаҳарда коронавирус тарқалиши сабабли аввалроқ қатъий карантин чекловлари қабул қилинган. Жумладан, 7 июл соат 00:00дан шифохона, дорихона ва озиқ-овқат дўконларидан ташқари барча корхона ва ташкилотлар ёпилган.
Шаҳардан ўта зарур ҳолатларда чиқиш учун бунинг сабабини асослаб бериш ва вирусга манфий тест тақдим қилиш лозим бўлади.
Таъкидланишича, шаҳарда вирус тарқалишининг янги тўлқинида касалланганларнинг аксариятини мьянмаликлар ташкил қилмоқда. Гап шундаки, Жуйлида икки давлат ўртасида фаол савдо-сотиқ олиб борилади. Шу сабабли ҳукумат чегарадаги назоратни ҳам кучайтиришга қарор қилган.
Маълумотларга кўра, шаҳарда 7 июлда 15та касалланиш ҳолати қайд қилинган. Ваҳоланки, ундан олдинги 2 кун касалланиш ҳолатлари 6тагинани ташкил этган.
Мавзуга оид
19:57
Хитойда ёлғиз инсонларни оила қуришга ундовчи тарғиботлар кучайтирилди
14:53
Хитой компанияси Аския бозорини 225,6 млрд сўмга сотиб олди
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024