Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон хавфсизлик кучлари Қандаҳорда толиблар ҳужумини тўхтатди
Толиблар охирги суткаларда Қандаҳор шаҳри атрофидаги ўнга яқин туманни ўз назоратларига олганди.
Фото: Reuters
Афғонистон хавфсизлик кучлари "Толибон" ҳаракати жангариларининг Қандаҳордаги ҳужумларини тўхтатди. Бу ҳақда TOLO News телеканали хабар берди.
Толиблар охирги суткаларда Қандаҳор шаҳри атрофидаги ўнга яқин туманни ўз назоратларига олганди. Жума куни улар шаҳардаги еттинчи маъмурий туманга ҳужум қилди ва иккита блокпостни эгаллади. Тўқнашувлар давомида юзга яқин толиб ўлдирилган, тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор.
Телеканалнинг хабар беришича, хавфсизлик кучлари "Толибон" жангариларининг шаҳар ичига кириб келишини тўхтатган. Қандаҳор шаҳри полицияси бошлиғи Салим Эҳсоснинг сўзларига кўра, вазият назорат остида.
Ҳукумат кучлари янги ҳужумларни қайтариш ва толибларни сиқиб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Хабар қилинишича, шаҳарга қўшимча кучлар етиб келган.
Шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятлари, жумладан, Қундуз, Боғлон, Ҳирот, Ғазни вилоятларида ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Афғонистон мудофаа вазирлиги Қундуз вилоятидаги Алиобод шаҳри толиблардан қайтариб олинганини маълум қилди.
Аввалроқ толиблар Афғонистон-Эрон чегарасидаги асосий назорат-ўтказув пунктини эгаллаб олишгани, Туркманистон билан чегара ҳудудида отишма овозлари эшитилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:28 / 24.03.2026
Афғонистондан картошка кўринишида олиб ўтилаётган 72 кг гашиш фош қилинди
00:32 / 19.03.2026
Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро жангларни вақтинча тўхтатди
15:18 / 18.03.2026
Ўзбекистон ҳайит арафасида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
10:45 / 17.03.2026