Президент “Янги Ўзбекистон” боғи қурилиши билан танишди
Қибрайдаги 104 гектар майдонда қурилаётган боғ “Истиқлол” мажмуасини ҳам ўз ичига олади. Боғда сокин ҳудуд ва фавворалар, 6 гектарлик сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи, 5 минг ўринли очиқ амфитеатр барпо этилмоқда. Келгусида бу ерда умумхалқ байрамлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.
1 май куни Янги Ўзбекистон боғига илк кўчатлар ўтқазилиб, кўкаламзорлаштириш бошланган эди. Бугунги кунда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 2 мингдан зиёд қурувчи ва ишчи, 200 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 июль куни бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Боғ мазмуни миллий давлатчилигимиз тарихи, халқимизнинг бугунги интилишлари ва Учинчи Ренессанс мақсадларини ўзида мужассам этади. 104 гектарлик боғнинг умумий кўриниши Ҳаракатлар стратегияси йўналишларига монанд дарахтнинг бешта шохи шаклида бўлади. Бу ерда одамлар табиат қўйнида дам оладиган сўлим ҳудудлар барпо этилади. Каштан, эман, чинор, лола, настарин каби манзарали дарахтлар, буталар ва гуллар экилади.
Боғ ҳудудида “Истиқлол” мажмуаси қурилмоқда. У юртимизнинг 3 минг йиллик тарихини, аждодларимизнинг буюк ишларини, халқимизнинг миллий ўзлигини, Ўзбекистоннинг янги қиёфасини намоён этади. Ҳозирги кунда ушбу улкан иншоотнинг пойдевори қуйилиб, темирдан асоси ясалган.
Бир гектардан зиёд майдонда 5 минг ўринли очиқ амфитеатр барпо этилади. Келгусида бу ерда умумхалқ байрамлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Мажмуа замонавий ёритиш ва акустика тизимлари билан жиҳозланади. Айни пайтда томошабинлар жойи тикланиб, саҳнанинг темир синчлари ўрнатилган.
Боғда, шунингдек, 6 гектарлик сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи, сокин ҳудуд ва фавворалар барпо этилади. Бугунги кунда улар қуриладиган майдонлар тайёрланиб, суғориш ва оқова тизимлари барпо этилаётир.
Давлатимиз раҳбари боғга экиладиган манзарали дарахт кўчатларини ҳам кўрди.
Қибрай туманидаги ушбу ҳудудда Олимпия шаҳарчаси, университет, шифохона, савдо ва кўнгилочар масканлар ҳам барпо этилади. Бугунги кунда уларнинг қурилиши бошлаб юборилган”, – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:19
2025 йилда тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маоши оширилади
18:47
Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаб ташкил этилади, 162 та боғча қурилади
18:11 / 12.12.2024
Мато ишлаб чиқариш ва бўяш корхоналари қўшимча қўллаб-қувватланади
19:53 / 11.12.2024