Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари раҳбарлик лавозимларига бир қатор тайинловлар амалга оширилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан:
Подполковник Ойбек Даминович Тўраев – Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – тезкор-қидирув хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача у Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Алимардон Лапасович Мирзаев – Чироқчи туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари–тезкор-қидирув хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача у Қашқадарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Майор Бобур Зухритдинович Манзилов – Чироқчи туман ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача у Ғузор тумани ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Майор Алимардон Келдиёрович Раҳимов – Ғузор тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача у Қарши шаҳар ИИО ФМБнинг жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Майор Беҳзод Нормаматович Ниёзов – Қарши тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача у Нишон тумани ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Майор Жалил Файзиевич Балиев – Нишон туман ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловга қадар Қарши тумани ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Шавкат Махмарайимович Тўраев – Миришкор ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – тезкор-қидирув хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача у Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Майор Обиджон Шукурович Муҳаммадиев – Шаҳрисабз туман ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача у Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Майор Азамат Рузимуратович Пардаев – Яккабоғ туман ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача у Шаҳрисабз тумани ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Подполковник Фирдавс Нортошевич Ҳамроев Яккабоғ туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – тезкор қидирув хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача у Қарши шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.