Жаҳон | 23:45 / 10.07.2021
25773
2 дақиқада ўқилади

Туркманистон Афғонистон билан чегарага ҳарбий техника ташлади

Манба сўзларига кўра, жанубий чегара отрядларидан бирида охирги уч сутка давомида бир неча марта жанговар тревога эълон қилинган.

Туркманистон Афғонистон билан чегарадаги Сарҳадобод шаҳрига оғир ҳарбий техника жойлаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Turkmen.news хабар берди.

Хабарга кўра, чегарага хусусан, танклар, замбараклар ва зирҳли транспортёрлар келтирилган. Нашр манбалар хавфсизлиги нуқтайи назаридан тегишли фотосуратларни чоп этмаган.

Манба сўзларига кўра, жанубий чегара отрядларидан бирида охирги уч сутка давомида бир неча марта жанговар тревога эълон қилинган. 9 июлга ўтар кечаси Афғонистон томондан кучли портлаш овозлари эшитилган.

Афғон-туркман чегарасидаги «Акина» назорат-ўтказув пункти бир неча кундан буён ёпиқ турибди. Туркманистон ҳукумати чегаранинг Афғонистон томонидаги ҳудудлар толиблар назоратига ўтаётгани муносабати билан шундай қарор қабул қилган.

«Акина» пункти орқали Туркманистондан Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериларди, шу туфайли чегара зонасидаги афғонлар озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги муаммосига дуч келмоқда.

Расмий Душанбе ҳам оммавий сафарбарлик эълон қилган. Захирадаги 20 минг киши Тожикистон ва Афғонистон чегарасига йўналтирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид