Спорт | 22:43 / 11.07.2021
7603
1 дақиқада ўқилади

Новак Жокович Уимблдон мусобақасининг 6 карра ғолибига айланди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Лондонда ўтган Уимблдон мусобақаси финалида италиялик Маттео Берреттинини доғда қолдириб, ўз фаолиятида олтинчи марта ушбу мусобақа ғолибига айланди.

Фото: Adam Davy/PA Images via Getty Images

3 соат 24 дақиқа давом этган учрашув 6:7 (4:7), 6:4, 6:4 6:3 ҳисобида якунланди.

Айни вақтда Жокович профессионал теннисчилар рейтингида 1-ўринни, Берреттини эса 9-ўринни эгалламоқда.

 Яна бир эътиборли жиҳати, сербиялик теннисчи “Катта дубулға” сериясига кирувчи мусобақаларда йигирманчи ғалабасини қўлга киритди ва бу кўрсаткич бўйича рекордчилар швейцариялик Рожер Федерер ва испаниялик Рафаэл Надал билан тенглашиб олди.

 Уимблдондаги чемпионлик унвонлари сони бўйича эса Федерер пешқадамлик қилмоқда. Унинг ҳисобида 8та чемпионлик унвони бор.

Мусобақанинг бир кун аввал аёллар ўртасида ўтган финал учрашувида австралиялик Эшли Барти чехиялик рақиби Каролина Плишковани мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди. Бу ғалаба Барти учун Уимблдондаги биринчи ғалаба бўлди.

Мавзуга оид