Жаҳон | 23:29 / 11.07.2021
15822
1 дақиқада ўқилади

Сувайш канали рекорд қийматда даромад олди

Фото: Wikipedia

Миср орқали ўтувчи Сувайш канали якунланган молиявий йилда ўз тарихида рекорд қийматда даромад олди. Сумма 5,84 млрд долларни ташкил қилди, деб хабар берди канал маъмурияти раҳбари Усома Роби.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Сувайш орқали ўтувчи кемалар сони ва тоннажи анчага ошган. Канал маъмурияти тақдим қилган статистикага кўра, 2021 йил январдан июнгача Ўрта Ер ва Қизил денгизларни боғловчи канал орқали 9763 кема ўтган, бу эса 2020 йилнинг шу давридагига нисбатан 217та кема кўп бўлган.

Робининг таъкидлашича, канал орқали ўтувчи кемалар сони кўпайишига “каналнинг қулай маркетинг ва нарх-наво сиёсати, жумладан имтиёзлар ва чегирмалар тақдим қилиши” олиб келган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид