Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда йўқолиб қолгани айтилган ўзбекистонлик аёл топилгани хабар қилинди
Аёлнинг айтишича, у февралда қаттиқ касал бўлиб қолган. Карантинга олишларидан қўрқиб шифохонага бормаган ва беш ой давомида ҳеч ким билан мулоқотда бўлмаган.
Қозоғистонда йўқолиб қолгани айтилган ўзбекистонлик 39 ёшли Меҳрибонби Йўлчиева топилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига таяниб Tengrinews.kz хабар берди.
Меҳрибонби Йўлчиеванинг айтишича, у февралда қаттиқ касал бўлиб қолган.
«Ҳароратим 40-41 даражага кўтарилиб кетди. Ўрнимдан туролмай қолдим. Карантинга олишларидан қўрқиб шифохонага бормадим. Беш ой ҳеч ким билан мулоқотда бўлмадим. Озиқ-овқат, дори-дармон кераклиги учун телефонимни сотиб юборгандим. Яқинда телефон сотиб олдим. Уйга қайтишни ўйладим, аммо ҳамма чегарада мени карантинга олишларини айтиб қўрқитди», — деган у.
Хабар қилинишича, аёлнинг қариндошлари у билан алоқа узилганидан сўнг ёрдам сўраб журналистларга мурожаат қилишган. Улар аёл қулликка тушиб қолган бўлиши мумкинлигини айтишган.
Мавзуга оид
19:10 / 21.02.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл ташувлари ҳажмини оширади
22:36 / 19.02.2026
Қозоғистон ва яна тўрт давлат Ғазодаги хавфсизлик кучларига қўшин юборади
09:36 / 14.02.2026
Қозоғистонлик спортчи Олимпиада-2026да олтин медални қўлга киритди
17:07 / 12.02.2026