Абдулазиз Комилов Душанбеда Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Душанбеда Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказди.
Абулазиз Комилов ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига борди. Таъкидланишича, 13 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайши, Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан учрашувлар ўтказган.
«Музокаралар давомида ушбу мамлакатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилган. Кўп томонлама тузилмалар, шу жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди», дейилади хабарда.
2021 йил 15–16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» номли юқори даражадаги халқаро конференцияга алоҳида эътибор қаратилган.
Учрашувларда Тошкент конференцияси ўз вақтида ўтказилаётган ва муҳим халқаро форум экани, у нафақат Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий ўзаро алоқаларни фаоллаштиришга ёрдам бериши, балки минтақавий барқарорликни таъминлашга ҳам самарали ҳисса қўшиши таъкидланган.
Мавзуга оид
16:26 / 12.12.2024
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
11:10 / 14.08.2024
Абдулазиз Комилов: «Қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига эришиш – ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши»
15:50 / 20.01.2024