Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия контрразведкаси раҳбари Россия ва Хитой жосусларидан ҳушёр бўлишга чақирди
Маълумот берилишича, Британия разведкаси хориж жосуслари оддий фуқароларни ўз хизматига жалб қилишга уринган 10 мингта ҳолатни қайд этган.
Буюк Британия Россия ва Хитой жосуслигига худди терроризм таҳдидига қарагандек диққат билан ёндашиши керак, деди Британиянинг MI5 разведкаси раҳбари Кен Маккаллам. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маккалламнинг сўзларига кўра, хориж жосуслари Британия технологияларини ўғирлашга, нифоқ солишга ва инфратузилмани издан чиқаришга уринмоқда.
Унинг айтишича, Хитой ва Россия агентлари тижорий муҳим маълумотлар ва интеллектуал мулкни ўғирлашга ҳамда сиёсатга аралашиш ва ёлғон ахборотлар тарқатишга ҳаракат қилган.
Маълумот берилишича, Британия разведкаси хориж жосуслари оддий фуқароларни ўз хизматига жалб этишга уринган 10 мингта ҳолатни қайд қилган.
MI5 1909 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб Германия таҳдидига қарши фаолият олиб борган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса собиқ СССР агентларига қарши курашган.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026