Ўзбекистон | 22:45 / 14.07.2021
19717
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги мол-мулклар ва автомобиллар ҳақида маълумот берилди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ҳокимликка тегишли бўлган мол-мулклар ва автомобиллар ҳақида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ихтиёрида 15 та автомашина мавжуд бўлиб, улар хизмат ва навбатчилик автомашиналари ҳисобланади.

Қайд этилишича, вилоят ҳокимлиги тасарруфида Қарши шаҳрида 4 ва 5 қаватли маъмурий бинолар, автосарой, соғломлаштириш маркази бор. Бундан ташқари, Муборак тумани марказида 2 хонали битта турар жой ва Қарши тумани Човқай массивида 8 та хизмат уйлари мавжуд.

Таъкидланишича, ҳокимлик балансида мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) бўлган давлат иштирокидаги корхоналар мавжуд эмас.

 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид