Ҳиндистонда MasterCard карталарини чиқариш тақиқлаб қўйилди
Ҳиндистонда MasterCard халқаро тўлов тизимига янги дебет карталари чиқариш тақиқлаб қўйилди. Ҳиндистон марказий банки компания транзакциялар ҳақидаги маълумотни мамлакат ичида сақлаш талабини бажармай, қонунчиликни бузган деб топган.
Маълум қилинишича, тақиқлов тўлов тизимининг амалдаги мижозларига таъсир қилмайди.
«Кўп вақт ўтгани ва компанияга етарлича имкониятлар берилганига қарамай, MasterCard талабларни бажармаётгани ҳақидаги хулосага келдик», деб айтилган марказий банк хабарида.
АҚШнинг тўлов хизматлари кўрсатувчи провайдерлари бундай қоидаларга қарши чиқиб келади, чунки бу чоралар хорижда бизнес юритиш харажатларини оширади.
Жорий йилда Ҳиндистонда юқоридаги сабабларга кўра American Express ва Diners Club карталарини чиқариш тақиқлаб қўйилганди.
Mastercard ҳиссасига 2020 йилда Ҳиндистонда пластик карталар ёрдамида амалга оширилган барча тўловларнинг 33 фоизи тўғри келган.
Mastercard дунёнинг энг қиммат брендлари ўнталигига киради.
Мавзуга оид
18:07
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024