Жаҳон | 22:06 / 16.07.2021
3934
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда бир суткада 51 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

Коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашиши аҳолининг фаол вакцинация қилиниши фонида кузатилмоқда. Британия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакат катта ёшли аҳолисининг учдан икки қисмидан кўпроғи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Буюк Британияда суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилди – ярим йил ичида илк марта бир суткада 50 мингдан ортиқ касаллик юқтириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, мамлакатда охирги 24 соат ичида 51 870та ҳолат аниқланган. Таққослаш учун: бир кун аввал бу кўрсаткич 48 553та, бир ҳафта аввал 42 мингдан ортиқроқ ва икки ҳафта аввал 35,2 мингтани ташкил этганди.

Sky News телеканалининг қайд этишича, коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашиши аҳолининг фаол вакцинация қилиниши фонида кузатилмоқда. Британия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакат катта ёшли аҳолисининг учдан икки қисмидан кўпроғи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Пандемия бошланганидан буён Буюк Британияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 5,3 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, 128,6 мингдан зиёд бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид