Жаҳон | 20:00 / 16.07.2021
3232
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйлаб 9 мингта Boeing 737 самолётининг учувчилар учун хавфсизлиги текширилади

Фото: REUTERS/Lindsey Wasson

АҚШнинг Фуқаро авиацияси федерал бошқармаси (FAA) дунёнинг барча авиакомпаниялари Boeing 737 самолётларидаги босим датчигини текшириш ҳақида буйруқ чиқарди.

FAA маълумотларига кўра, баъзи авиакомпаниялар ушбу датчиклар носоз ишлаётгани ҳақида маълум қилишган. Босим датчиклари учувчилар кабинасидаги босимнинг ошишини кўрсатади. Кабинада босим ошиши кислород етишмаслиги ва ҳушни йўқотишга олиб келиши мумкин.

Текширув бутун дунё бўйлаб 9 мингта, жумладан АҚШда рўйхатга олинган 2,5 мингта Boeing 737 самолётини қамраб олади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид