Хитой Марказий телевидениесига асосланиб берилган хабарга кўра, воқеа Гуанси-Чжуан автоном районида юз берган.

«China Eastern Airlines авиакомпаниясига тегишли, 132 йўловчи билан учиб кетаётган Boeing 737 самолёти Гуанси-Чжуан автоном райони, Учжоу шаҳри округи, Тэн уэздида ҳалокатга учради», - дейилади расмий хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Куньмин шаҳридан Гуанчжоу шаҳрига MU5735 рейсини амалга оширган. Қурбон бўлганлар сони маълум эмас.

Ҳалокат жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Flightradar24 портали маълумотига кўра, самолёт Куньминдан маҳаллий вақт билан соат 13:15 да (Тошкент вақти билан 10:15 да) ҳавога кўтарилган. Тахминан 1 соатдан кейин самолётнинг тезлиги кескин пасайиб, баландликни йўқота бошлаган. Сўнгра радарлар экранидан йўқолган.