Гренландия ўз ҳудудида нефт, газ ва уран қазиб олишдан воз кечди
Орол ҳукумати нефт, газ ва уран қазиб олиш «баҳоси»ни экологик жиҳатдан жуда қиммат, деб ҳисобламоқда.
Гренландия ҳукумати ўз ҳудудида нефт, газ ва уран қазиб олишдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилди. Орол ҳукумати бундан буён конларда иш олиб бориш учун лицензия бермайди.
Дания ва Гренландия геология хизматларининг (GEUS) тадқиқотига кўра, Гренландиянинг ғарбий соҳилида қиймати 18 млрд кронага (2,87 млрд) тенг конлар жойлашган.
Аммо орол ҳукумати нефт, газ ва уран қазиб олиш «баҳоси»ни экологик жиҳатдан жуда қиммат, деб ҳисобламоқда.
«Ушбу қарор табиатимиз, балиқчилигимиз, туризм саноатимизни ўйлаб қабул қилинди»,— дейилади ҳукумат хабарида.
Ҳозирда Гренландияда нефт қазиб олиш учун тўртта лицензия амал қилади, дея қайд этади Reuters. Барча лицензияларнинг муддати 2027-2028 йилларда тугайди.
Мавзуга оид
09:53
Гренландия бош вазири Трампнинг оролни АҚШга сотиш ғоясини рад этди
17:01 / 23.12.2024
Трамп Панама каналини олиб қўйиш билан таҳдид қилди
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
13:29 / 22.12.2024