Жаҳон | 23:26 / 17.07.2021
9788
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко радиоактив моддалар контрабандаси билан таҳдид қилмоқда – Литва ташқи ишлар вазири

Ландсбергиснинг фикрича, бу таҳдидлар Литвага қарши ҳибрид уруш воситаси ҳисобланади.

Фото: EPA-EFE/TOMS KALNINS

Беларусь Литвага радиоактив моддаларни контрабанда қилиш билан таҳдид қилмоқда. Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис ана шундай баёнот билан чиқди.

"Лукашенко Литвага радиоактив моддаларни контрабанда қилиш, Литва орқали гиёҳванд моддаларни ўтказиш билан таҳдид қилмоқда", — деб таъкидлади у.

Ландсбергиснинг фикрича, бу таҳдидлар Литвага қарши ҳибрид уруш воситаси ҳисобланади.

"Бир ярим ой аввал Минскка қўнишга мажбурланган самолёт ана шундай восита бўлганди. Бугун эса мигрантлар. Лукашенко яна янги воситалар ўйлаб топиши мумкин", — деди у.

Май охирларида Беларусь президенти Александр Лукашенко унинг мамлакати Литвага гиёҳванд моддалар ва ноқонуний мигрантлар ўтишида тўсиқ бўлганини, аммо ғарбнинг сиёсий босими туфайли тўсиқ вазифасини бажаришни тўхтатишини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид