Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятидаги иккита театрда коррупциявий ҳолатлар фош этилди
Жорий йилнинг май-июнь ойларида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Самарқанд шаҳар маданият бўлими, Каттақўрғон шаҳар драма театри ҳамда Самарқанд вилояти қўғирчоқ театрида давлат харидлари, давлат мулкини бошқариш ва ундан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказилган. Ўрганишлар давомида уларда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, Самарқанд вилояти қўғирчоқ театрида ўтказилган ўрганишда кўп йиллик меҳнат учун устама тўловлари тўланиши мумкин бўлмаса-да, 2019-2020 йилларда жами 59 млн 430 минг сўмлик қўшимча тўловлар нотўғри тўлаб берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 8 июль куни прокуратура идоралари томонидан вилоят қўғирчоқ театри мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, мазкур ҳужжатларнинг Самарқанд шаҳар маданият бўлимига нисбатан бўлган қисми 2021 йил 9 июлда Самарқанд шаҳар прокуратураси иш юритувидаги шаҳар маданият бўлими ходимларига нисбатан бўлган жиноят ишига қўшилган.
Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳар драма театрида ўтказилган ўрганишларда қайд этилган қонун ҳужжатларига риоя қилинмаганлиги натижасида, 2019-2020 йилларда 216,5 млн сўмлик иш ҳақи ва устама тўловлар нотўғри тўланган.
Мазкур ҳолат юзасидан театрнинг мансабдор шахсларига нисбатан 2021 йил 13 июль куни Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳар иккала ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
15:09 / 04.04.2026
Самарқанд вилоятида портлаш хавфининг олди олинди
12:57 / 04.04.2026
Тошкентда ер сотуви ортидаги фирибгарлик схемаси очилди
21:08 / 01.04.2026