Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда икки нафар аёл яна бир аёлни «самосуд» қилиб, сочини кесиб ташлади
Бугун 17 июль куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда содир бўлган «самосуд» ҳодисасининг видеоси тарқалди. Видеонинг шарҳланишича, унда аллақайси эркакнинг шаръий никоҳидаги иккинчи хотини бўлган аёлни кундоши мажбурлаб уриб, сочларини қайчи ёрдамида кесиб ташлагани тасвирланган.
Сурхондарё вилоят ИИБ «самосуд» деб аталаётган ушбу ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, 2021 йил 17 июнь куни соат 08:00 ларда Шўрчи тумани Наврўз маҳалласи ҳудудида гумонланувчи Э.Б. ўз фарзанди, вояга етмаган М.О ва қариндоши Д.А. билан ўзи аввалдан низолашиб келган А.С.ни учратиб қолиб, жанжаллашиб қолган.
Жанжал асносида Э.Б. шериги Д.А. билан бирга А.С.ни уриб, дўппослаган. Сўнг ўзи билан бирга олиб келган қайчи билан А.С.нинг сочларини қирқиб, унга тан жароҳати ҳам етказган.
Ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида А.С. енгил даражадаги тан жароҳатлари олгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Э.Б. ва Д.А.га нисбатан 2021 йил 3 июль куни Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди ва 277-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026