Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар даромадининг ошиши, экспортга миллиардлаб имтиёзлар – ҳафтанинг “пуллик” хабарлари
Якунланаётган ҳафтада иқтисодиётда ўзбекистонликлар учун муҳим бўлган рақамлар очиқланди, янгиликлар содир бўлди. Kun.uz ҳафтанинг “пуллик” хабарларини тўплади.
Ўзбекистоннинг 635 млн доллар ва 2,5 трлн сўмлик халқаро облигациялари Лондон фонд биржасида жойлаштирилди
Қимматли қоғозлар АҚШ долларида 3,9 фоиз купон билан 10 йил муддатга, ўзбек сўмида 14 фоиз купон билан 3 йил муддатга чиқарилди.
Мазкур халқаро облигациялардан тушган маблағлар Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) молиялаштириш ва давлат бюджети дефицитини қоплаш учун йўналтирилади.
Молия вазирига ўринбосар тайинланди
Молия вазирлиги Давлат харидлари департаменти директори Гулнора Раҳимова вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Гулнора Раҳимова 2021 йил 22 апрел куни қабул қилинган янги таҳрирдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун муаллифларидан бири саналади.
Бухоролик тадбиркор апелляция судида ютиб чиқди
Солиқчилар “обнал иши” бўйича яна битта судда ютқазди. Тадбиркор Фируз Aллаев солиқ органлари билан судлашув жараёни ва ундан олган хулосалари ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Тадбиркор Бухородаги солиқчиларнинг хатти-ҳаракати туфайли бошқа Бухоро вилоятида бизнес қилмаслигини, у ердаги барча филиалларни ёпгани ҳақида гапирди.
Тўлиқ матн бу ерда
Экспортни қўллаб-қувватлашга яна 100 млн доллар ажратилади
“Тикланиш ва тараққиёт” жамғармаси “Экспортни қўллаб-қувватлаш” жамғармасига 100 млн доллар маблағни 5 йиллик муддат билан 1 фоиз ставкада ўтказиб беради.
2021 йил якунига қадар халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан “Экспортни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси ва маҳаллий тижорат банкларига экспортолди молиялаштириш учун 200 млн доллар миқдоридаги маблағлар жалб этилади.
Ўзбекистоннинг ярим йиллик даромадлари миқдори маълум қилинди
Январ-июн ойларида давлат бюджети даромадлари 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 28,7 фоизга ўсди. Январ-июн ойларида давлат бюджети даромадлари 74,9 триллион сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 триллион сўмга (+28,7 фоиз) кўп бўлди.
Ярим йилда ўзбекистонликларнинг даромади 10 фоизга ўсди
2021 йилнинг дастлабки олти ойида республика ялпи ички маҳсулоти 6,2 фоизга ўсиб, 106,2 фоизни ташкил қилди.
Аҳолининг реал даромадлари 10,8 фоизга кўпайган. Ташқи савдо айланмаси 13,6 фоиз, йўловчи ташиш ҳажми 4,1 фоизга, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 1,8 фоиз, қурилиш 0,1 фоизга ўсган.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 34 млн 860 минг 200 кишини (1 июл ҳолати) ташкил этади.
Ярим йилда ўзбекистонликлар қанча солиқ тўлагани маълум қилинди
2021 йилнинг биринчи ярмида давлат солиқ органлари даромадлари 61,4 трлн сўм, божхона тушумлари 15 трлн сўм бўлди.
Январ-июн ойларида давлат бюджети даромадлари 74,9 трлн сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 трлн сўмга кўпайди. Бунда деярли барча солиқ тушумларида ўсиш кузатилди.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
17:06 / 18.04.2026
Эрон уруши таъсири ва нақдсиз тўлов мантиқсизликлари — Беҳзод Ҳошимов билан суҳбат
08:04 / 04.04.2026