Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда содир бўлган ЙТҲда 30 киши ҳалок бўлди
Қирқдан ортиқ киши жароҳатланган, тўрт кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Покистоннинг Панжоб вилоятидаги трассада юк машинаси ва йўловчи автобус тўқнашуви содир бўлди.
Dawn газетасининг хабар беришича, тўқнашув натижасида камида 30 киши ҳалок бўлган ва қирқдан ортиқ киши жароҳатланган.
Хабарда айтилишича, тўрт кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Покистон ички ишлар вазири Шайх Рашид ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирган. Маълумот берилишича, ҳалок бўлганлар Қурбон ҳайитини нишонлаш учун уйларига кетаётган бўлган.
Мавзуга оид
16:41
Покистон Афғонистон бўйлаб зарбалар йўллади
13:31 / 20.02.2026
Исломободда “Бобур боғи” барпо этиш масалалари муҳокама қилинди
14:27 / 11.02.2026
Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижа қайд этди
21:19 / 07.02.2026