Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда коронавирус пандемияси қурбонларининг ҳақиқий сони бир неча миллион нафарни ташкил этиши мумкин
Қайд этилишича, пандемия бошланганидан 2021 йил июнигача мамлакатда 4,9 млн киши ушбу касалликдан вафот этган.
Фото: Global Look Press
Ҳиндистонда коронавирус оқибатида вафот этганларнинг ҳақиқий сони расмий маълумотлардагига нисбатан ўн баробар кўп ва 5 млн нафарга яқинни ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Вашингтондаги глобал тараққиёт маркази (The Center for Global Development) тадқиқотида айтилмоқда.
"Расмий маълумотларга кўра, Ҳиндистонда COVID-19 юқтириш оқибатида вафот этганлар сони 400 минг нафарни ташкил этади. Аслида эса, барчаси жуда ёмон. Афсуски, жуда кўпчилик, юз минглаб эмас, миллионлаб кишилар вафот этган бўлиши мумкин", - дейилади марказ ҳисоботида.
Ҳисоботда қайд этилишича, пандемия бошланганидан 2021 йил июнигача мамлакатда 4,9 млн киши ушбу касалликдан вафот этган.
"Биз COVID чақирган касалликлар оқибатидаги ўлимларни ҳисобламаяпмиз. Биз барча сабаблар оқибатидаги ўлимларга эътибор қаратганмиз ва пандемиядан аввалги кўрсаткичлар билан пандемия бошланганидан кейинги қўшимча ўлимларни ҳисобга олдик", - дейилади тадқиқотда.
Аввалроқ Associated Press агентлиги Ҳиндистонда коронавирус оқибатидаги расмий ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпи охирги икки ойга тўғри келишини хабар қилганди.
Worldometer сайти маълумотларига кўра, Ҳиндистонда коронавирус беморлари орасида расман 414,5 мингта ўлим ҳолати қайд этилган. Мамлакатда касалликка чалиниш ҳолатлари 31 миллиондан ошган.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026