Тихановская Вашингтонда АҚШ давлат котиби билан учрашди
Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Тихановская учрашув давомида АҚШни Беларусь мустақил оммавий ахборот воситалари учун ёрдам пакети қабул қилишга, фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлашга, амалдаги тузумга нисбатан иқтисодий босим ўтказишга чақирди.
Учрашувда АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд ва давлат департаменти маслаҳатчиси Дерек Шолле ҳам иштирок этган. Музокаралар бир соатга яқин давом этган.
“Тихановская АҚШни Россия Беларусдаги инқирозни ҳал қилишда муҳим роль ўйнаши мумкинлиги ҳақида Москвага ишора беришга чақирган. Шунда амалдаги президент Александр Лукашенко Беларусь суверенитети ва бутун минтақа хавфсизлигини шубҳа остига қўймайди”, деб айтилган Тихановская матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, учрашув давомида Ryanair самолётининг Минскда қўндирилиши, Литвага ноқонуний миграция, “Беларусдаги фуқаролик жамияти ва ОАВга ҳужумлар” муҳокама қилинган.
Давлат департаменти АҚШ Беларусь халқини қўллаб-қувватлашни давом эттиришдан мамнун бўлишини маълум қилган. “Беларусдаги репрессиялар, режим томонидан таъқиб қилишлар ва Лукашенко режими қабул қилиши керак бўлган қадамлар муҳокама қилинди”, деб қўшимча қилган давлат департаменти вакили Нед Прайс.
Тихановская 18 июлда Вашингтонга келди. Аввалроқ у АҚШ президенти Жо Байден ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашмоқчилигини маълум қилган.
Тихановская Вашингтонда ватандошлар билан учрашуви давомида Беларусь президенти сайловларида иштирок этишни режалаштирмаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:13 / 21.12.2024
Блинкен: Украина курашиш ёки музокара ўтказиш ҳақида бир қарорга келиши керак
20:15 / 17.12.2024
Блинкен Яқин Шарқда. АҚШнинг Суриядаги манфаатлари нималар?
09:33 / 12.12.2024
ЕИ дипломатияси раҳбари Тихановская билан учрашди
16:08 / 14.11.2024